Ср. Янв 19th, 2022

Апр 17, 2021

Зарафшон  шаҳар  ХТБ га  қарашли 5-умумтаълим мактабида учинчи ташаббус-аҳоли ва   ёшларнинг компьтер технологиялари ҳамда интернетдан фойдаланиш кўникмаларини ошириш мақсадида  бир қанча ишлар  амалга оширилди. Зарафшон  шаҳар  ХТБ га  қарашли 5-умумтаълим мактабида  Учинчи ташаббус – аҳолини ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида   мактабда 13 та  компьютер   орқали тўгараклар иши  жонлантирилди. Ўқитувчиларнинг компьютер саводхонлигини   ошириш мақсадида  мактабда пуллик   тўгараклар   ишини йўлга қўйиш режалаштирилди. Мактабда  интернет тармоғидан самарали фойдаланиш мақсадида  шаҳар UZ-TELEKOM билан ҳамкорликда   шартнома тузилиб, шартнома асосида   интернетни ишлаши Зарафшон шаҳар  услубчиси  М.Қ.Қурбоновнинг ташаббуси билан   йўлга қўйилди. Мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари билан ҳамкорликда интернетдан унумли фойдаланмоқдалар. Мактабда  ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва компьтер  саводхонлигини ошириш  мақсадида курслар, тренинглар ва маҳорат дарслари  ташкил этилган. Зарафшон  шаҳар  ХТБ га  қарашли 5-умумтаълим мактабининг математика ва информатика фани ўқитувчиси  Ҳайитова Олима Муродовна  Ўзбекистон Республикаси  Президентининг  бешта муҳим  ташаббусининг  3- йўналиши  “Ёшлар   ўртасида  компьютер  технологиялари  ва интернетдан самарали  фойдаланишни ташкил этишга қаратилган ” бўйича   ўқувчилар билан  машғулотларни  режа асосида олиб  бормоқда. Мактаб ўқувчиларининг   компьютер саводхонлиги  оширилишига  , ҳамда  ўқувчиларнинг  интернетдан самарали  фойдаланишни, ижтимоий мослашувчанликни, ҳамкорликда жамоада самарали ишлай олиш  лаёқатларини шакллантира олди  .Машғулот  давомида электрон  доскадан унумли фойдаланилди, машғулот  қизиқарли ва мазмунли бўлди.Мактабда Зарафшон шаҳар  ҳокимлиги томонидан   берилган   Planshet ёрдамида  ўқувчилар  кундалик янгиликлардан хабардор бўлмоқда.Ўқувчилар ўзларини билимларини электрон  дарслик асосида  мустаҳкамлаб олмоқдалар.